Самарқанд вилояти. Истеъмолчига 3 ойлик ун ва ёғ маҳсулотлари етказилиб берилди

Пастдарғом тумани Туркман маҳалласи, Тўпақол қишлоғида яшовчи фуқаро Қобил Жўрақулов 3 ойдан буён аҳоли учун ажратилган ёғ ва ун маҳсулотлари берилмаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати Пастдарғом тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакиллари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчига ажратилиши керак бўлган маҳсулотларҳақиқатан ҳам ўз вақтида берилмаётганлиги ўз тасдиғини топди. Шундан сўнг жамият ходими томонидан савдо дўкони ходими, “Обод Чархин ҚВВ” МЧЖ раҳбари А.Исматуллаевга амалдаги қонунлар асосида тушунтиришлар бериллди ва истеъмолчига 3 ойлик ажратилиши лозим бўлган ун ва ёғ маҳсулотлари етказилди.