Самарқанд вилояти. Истеъмолчилар ҳақ эканлиги исботланди

Самарқанд шаҳрининг Абу Бакр Розий кўчаси, 8-уй 74-хонадонда яшовчи Динара Ғафуровага ҳам “Марказгазтаъминот” унитар  корхонасининг  Самарқанд шаҳар   филиали   томонидан   1 718 599  сўм,  шаҳрнинг  Ёрмуҳамедов  кўчаси,  1-уйда  яшовчи  П.  Узоқовга    3 000 сўм,    Махдуми   Аъзам   кўчаси,    2-йўлак, 11-а уйда яшовчи В. Нафиевага 6 044 644 сўм нореал қарздорликлар қўйилган.

Мазкур унитар корхонанинг Самарқанд шаҳар филиали томонидан  ушбу хонадонлар билан ҳам қонунбузарликлар яна такрорланган. Вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ва Самарқанд шаҳар жамияти мазкур фуқароларнинг аризалари асосида бу борада судга мурожаат этишга мажбур бўлди ва барча ҳолатларда истеъмолчилар ҳақ эканлиги исботланди.

Кишини масаланинг бошқа томони ажаблантиради. Вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси қўзғатган фуқаролик ишлари бўйича даъволар асосида судлар масалани истеъмолчилар фойдасига ҳал қилди. Бироқ,  “Марказгазтаъминот”  унитар  корхонаси  Самарқанд шаҳар филиалининг  фуқароларни ойлаб сарсон қилаётган, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган нопок ходимларига нисбатан корхоналар раҳбарлари томонидан қандай чоралар қўлланилаётганлиги номаълумлигича қолаётир. Суднинг қарори ҳақида эса юқорида ёздик.

Бундай қонунбузарликлар ва айбдорларга нисбатан жиддий чоралар қўлламаслик ҳолатлари нафақат  “Марказгазтаъминот”  унитар  корхонаси тизимида, балки барча коммунал, савдо ва бошқа хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятида ҳам содир бўлмоқда. Демак, юқорида таъкидланган бош-бошдоқликларнинг давом этишига замин яратиляпти, дейиш мумкин.