Самарқанд вилояти Истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланди

Пайариқ тумани Ғаллакор маҳалласида  истиқомат қилувчи М.Ҳаққулов, Самарқанд шаҳридаги “Шарқ” кафесида  ўртоқлари билан овқатланади.Таом учун  мижоздан  йигирма бир минг сўм ортиқча пул ҳисоб-китоб қилиниб, тўлаши талаб этилади. Ўз ҳуқуқини яхши билган М.Ҳаққулов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Самарқанд шаҳар жамиятига мурожаат қилади. Мурожаат  жамият масъул ходими ва кафе директори П.Бекмуродов ҳамда аризачи  билан биргаликда ўрганилганда, касса ходими нотўғри ҳисоб-китоб қилганлигини тан олади ва қилган хатоси учун  ходимга тамаддихона раҳбарияти томонидан “хайфсан” берилади.