Самарқанд вилояти. Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди

Самарқанд шаҳар  Ғиёсиддин Кичкина маҳалласи 5-йўл 14-уйда яшовчи  Санам Мўминова “Самарқандшаҳаргаз” филиали  томонидан 1 749 880 88 сўм қарздорлик кўрсатилганлигидан норози бўлиб, Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига арз қилади. “Тўловларни ҳар ой тўлаб боряпман, 2017 йилгача “Қарздорлик йўқ “деган “Самақандшаҳаргаз” таъминоти идорасининг маълумотномаси бор. Ҳисоблагични лабараториядан ўтказганман,  муҳри жойида” дейилган аризада. Мазкур  шикоятга биноан, жамият ҳамда  Республика Бош Прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида хатлов ўказилди. Натижада аризачи Санам Мўминованинг нореал қўйилган қарздорлик бартараф этилди, бузилган хуқуқи тикланди ва 264 000 минг сўм олдиндан тўлов амалга оширилганлиги  аниқланди.