Самарқанд вилояти. Истеъмол учун яроқсиз маҳсулотнинг пули қайтарилди

Самарқанд шаҳар Али Қушчи кўчаси  1-уй  34-хонадонда яшовчи Феруза Сатторова,  Рўдакий кўчасида жойлашган “KITURAM” маиший техника дўконидан сув иситгич ускунасини сотиб олади. Аммо мослама  юқори кучланишли токда ишлашлиги сабаб сувни яхши иситмайди.Шунда мижоз сотувчидан“Аристон” маркали сув иситгичга алмаштириб беришни сўрайди.  Сотувчи эса рад жавобини беради.Ўз ҳуқуқини яхши билган   Феруза Сатторова маҳсулотни алмаштириб олиш ҳуқуқи бузилаётганлигини бир неча бор такрорлайди. Масала ҳал бўлавермагач,  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  Самарқанд шаҳар жамиятига арз қилади. “Сотувчи  маҳсулотини сотаётганида юқори кучланишда ишлаши ҳақида мени огоҳлантирмаган эди”, дейилади аризада. Ушбу шикоят юзасидан жамият ходимлари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг  13,14,15,16,17,18-моддалари ҳақида тушунтиришлар олиб борилгач, савдо ходими ўз айбини тан олди ва  сув иситгичга тўланган беш юз минг сўм пулини қайтариб берди.