Самарқанд вилояти МУАММО ОСОН ҲАЛ ЭТИЛДИ

Кундалик ҳаётимизда муаммоларга дуч келишимиз табиий ҳол. Уларга ижобий ечим топсак қувонамиз, ҳал қилолмасак аксинча. Бундай вазиятларда умид билан мутасадди ташкилотлар эшигини қоқамиз. Улар бизни диққат билан тинглаб, амалий ёрдам берадими? Муаммонинг қай тарзда ечилиши кишиларнинг Давлат идораларига бўлган ишончи янада ортишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Яқинда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани яшовчи Ф.Ўсаровдан Республика Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаат бўлган. Мурожаатда хонадонидаги газ ҳисоблагич ускунаси таъмирланганидан сўнг бироз муддат ўтиб  яна бузилиб қолганлиги, устахона ходими уни қайта таъмирлашдан бош тортганлиги ҳақида айтилган.

Ариза тегишлилиги бўйича Самарқанд вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига юборилди ва мутахассислар томонидан ўрганиб чиқитлди. Ўрганиш жараёнида ҳудудий бирлашманинг кўмаги билан томонлар келишиб олишди. Газ ҳисоблагич устахона томонидан таъмирлаб берилди ва бу ҳолат яна такрорлангудек бўлса, кафолат муддати асосида яна хизматга тайёрлиги билдирилди. Аслида арзимагандек туюлган муаммо якунда ижобий ҳал этилди.