Самарқанд вилояти НАҚД ПУЛГА АРЗОН, ПЛАСТИККА ҚИММАТ?..

Дўкондан бирор товар ёки маҳсулот сотиб олмоқчисиз? Тўловни қайси шаклда амалга оширасиз? Нақд пулдами ё пластик карточкада? Сотувчи сизга бир буюмнинг нархини икки хил, яъни нақд берсангиз бунчага, карточкага эса бироз ортиқроқ тўлайсиз, деб айтганми? Аминмиз шундай вазиятга дуч келгансиз. Сотувчининг талаби тўғрими? Самарқанд шаҳрида яшовчи М.Қўшшаева Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг вилоят ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилган. У Сартепа масканида жойлашган савдо дўконидан аёллар кўйлагиних қилади. Сотувчи харидорга пулингиз нақд бўлса, 115 минг сўмга бераман.Пластик карточкага эса 120 минг сўм деб туриб олади. Мурожаат масъул мутахассислар иштирокида ўрганилди. Дўкон ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти хусусида тушунтиришлар берилди. Сотувчи хатосини тан олди ва харидордан узр сўради.