Самарқанд вилояти. Нореал қарздорлик аниқланди

Самарқанд вилояти Нарпай тумани Хўжа Корзон МФЙ, Ражабали қишлоғи, 46-уйда яшовчи Алишер Юлдашев туман газ таъминоти томонидан белгиланган 1 466 288 сўм миқдоридаги қарздорликдан норози бўлиб, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ишонч телефонига мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Нарпай туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчининг ҳисоб рақами коди шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Хуррам Олимов билан алмашиб қолганлиги аниқланган А.Юлдашевга тегишли ҳисоб рақам текширилганда, табиий газ истеъмоли бўйича қарздорлик йўқлиги аниқланган. Нореал деб топилган бир миллион тўрт юз олтмиш олти минг икки юз саксон саккиз сўм истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.