Самарқанд вилояти. Нореал қарздорлик қайта кўриб чиқилди

Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчаси 251-уй 13-хонадонда яшовчи  Дилафрўз Муҳаммадиева томонидан Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига  ариза келиб тушди. Унда кўрсатилишича, Самарқанд шаҳаргаз филиали томонидан истеъмолчига тўрт юз эллик саккиз минг икки юз ўттиз саккиз сўм миқдорда нореал қарздорлик ёзилган. Аризани ўрганиш жараёнида, жамият ходими, Ўзбекистон  Республикаси  Бош Прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутахассиси ва шикоятчи ҳамкорлигида хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тўловлар ҳисоб-китоб қилинди ва далолатнома тузилди. Мазкур жараёнда истеъмолчининг Самарқандшаҳаргаз филиалидан 458 23852 сўм эмас,  25  минг 813 сўм қарзи борлиги аниқланди.