Самарқанд вилояти. Носозлик бартараф этилди

Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчаси, Алишер Навоий кўчаси, 115 уйда яшовчи фуқаро С.Маҳкамов хонадонида интернет алоқаси 15 кундан буён яхши ишламаётганлиги тўғрисида норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Ишонч телефонига қилган мурожаати Каттақўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчи хонадонида ўрнатилган интернет тарифи “Start New-2”да эканлиги боис интернет тезлиги сифати пасайганлиги аниқланди. Шундан кейин, “Ўзтелеком” Каттақўрғон туман телекоммуникация боғламаси томонидан камчиликлар бартараф этилиб, ҳозирда тезлик сифати ва телефон рақами яхши ҳолатга келтирилди.