Самарқанд вилояти НОСОЗ МУЗЛАТГИЧ ТУЗАТИБ БЕРИЛДИ

Самарқанд туманида яшовчи Б.Азизқулов Челак шаҳрида жойлашган савдо дўконидан 3 йиллик кафолат билан музлатгич сотиб олади. Аммо музлатгич етарли даражада ишламаганидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси БОШ Прокуратураси ишонч телефонига мурожаат қилган. Мурожаат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамитлари федерацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмасига юборилади. Вазият мутахассислар иштирокида атрофлича ўрганилиб чиқилди ва “Артел” сервис томонидан 3 кун муддат ичида истеъмолчи хонадонига бориб таъмирлаб берилди.