Самарқанд вилояти Носоз телефон таъмирланди

З.Усмонов Самарқанд шаҳридаги“SAMSUNG” сервис марказида жойлашган дўкондан “Ipohone-5” русумли телефон сотиб олади. Аммо у носоз чиқади. Алмаштириш учун дўконга қайтиб борганида, сотувчи рад жавобини беради. Ҳуқуқи бузилган З.Усмонов Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига  арз қилади. Ариза ўрганилиш жараёнида, истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқди. Жамият масьул ходимлари дўкон раҳбариятига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонуннинг 14 -моддасига мувофиқ “Нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби” ҳамда 15-моддасига кўра,”Товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартиб”лари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боргач, дўкон маъмурияти томонидан телефон бепул таъмирлаб берилди.

6 ойдан сўнг телефон олиб берилди

Самарқанд шаҳри Сўғдиёна мавзеида яшовчи А. Норбоев “SAMSUNG” сервис марказдаги устахонага “Ipohone-6 G” русумли телефонини тузатиш учун берган. Аммо устахона ходими 6 ой ўтса ҳамки, “Эртага келинг”, “Индин келинг” , “Эҳтиёт қисм йўқ“ каби важлар эвазига телефонини қайтариб бермаган. Шунда Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига  арз қилади. Жамият ходимлари томонидан ариза ўрганилиши жараёнида, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конуннинг 13,14,15,16,17,18-моддалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилгач, уста хатосини тушунди ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишига эришилди.