Самарқанд вилояти СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ СОТГАНЛАР ХАТОСИНИ ТАН ОЛИШДИ

Самарқанд шаҳридаги гўшт дўконидан сотиб олинган гўшт маҳсулоти истеъмолга яроқсиз чиқди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ИҲҲҚЖ федерацияси ҳудудий бирлашмасига фуқаро Ш.Исмоилов шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Мурожаат бирлашма масъул ходими, давлат санитария-эпидемология назорат маркази мутахассиси, савдо дўкони сотувчиси ва Ш.Исмоилов иштирокида ўрганилиб чиқилди. Ариза эгаси ҳақ эди. Шунингдек, дўконда санитария-гигиена қоидаларига зид бўлган бошқа ҳолатлар ҳам аниқланди. Бу камчиликлар Ўзбекистон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни асосида ҳамда вилоят давлат санитария-эпидемология маркази ходими томонидан қоидалар тарғиботи бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди. Савдо ходими ўз хатосини тан олди ва сифатсиз гўшт маҳсулоти пули истеъмолчига қайтариб берилди.