Самарқанд вилояти терминал Шифер терминал орқали харид қилинди

    “Терминалимиз тўлиб қолди”, “Ускунамизни батарея қуввати тамом бўлди”,”Терминал чек чиқармаяпти” сотувчилар томонидан қўлланиладиган бундай баҳоналар кўпчиликка яхши таниш. Самарқанд туманида яшовчи Ғ.Эргашев ҳам шифер харид қилиш учун Гулобод савдо мажмуасида жойлашган дўконга борганида, сотувчидан “терминал ишламаяпти” деган жавобни олди. Харидор ўз ҳақини талаб қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қўнғироқ қилади. Мазкур оғзаки ариза кўриб чиқилиши учун федерациянинг Самарқанд шаҳар жамиятига юборилди. Мутахассислар ўрганиш жараёнида, ўша куни “Умар проф савдо” дўкони терминали қуввати тугаб қолганлиги боис мижоз билан савдо-сотиқ ишларини амалга ошира олмагани маълум бўлган ва сотувчига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Аризачи жамиятга ёзган хатида ҳуқуқи тикланиб, банк пластик картасида 23 дона шифер харид қилганлигидан миннатдорлигини билдирган.