Самарқанд вилояти ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЎТСА, У ҚОНУНИЙ КУЧГА ЭГА ЭМАС

Самарқанд вилояти Ургут тумани Бахрин маҳалласида яшовчи У.Бурхонов Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган “UCELL” компаниясига мобиль телефони тариф режасини алмаштириш масаласида борган. Аммо оператор унинг фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтганлиги сабабли, хизмат кўрсатмаганлиги тўғрисида Республика Бош Прокуратурасининг Ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари, У.Бурхонов ва “UCELL” компанияси мутахассиси ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш давомида истеъмолчига фуқаролик паспорти амал қилиш муддати ўтганида, у қонуний кучга эга бўлмаслиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.