Самарқанд вилояти. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамиятни демократлаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Инобат Ҳасанова ўтказган мулоқотларда қуйидаги муаммолар аниқланди.

Самарқанд шаҳар, Ўрикзор маҳалласида истиқомат қилувчи маҳалла аҳолиси билан ўтказилган мулоқотлар давомида кўп қаватли уйлар ҳудуди атрофида чиқиндиларни ташлаш учун алоҳида жой йўқлиги, чиқиндихона қуриш учун жой танлашда учраётган қийинчиликларга дуч келаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар, Меҳробод ҳамда Ализода маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида кесишган Чўлпон кўчасидаги йўллар ўйдим-чуқур бўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди.

Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар қўрғони, 29 даҳа, “Нурли Келажак” маҳалласида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда аҳоли ҳавонинг ифлосланишидан азият чекаётганини таъкидлаб ўтишди.

Ушбу мулоқотлар давомида аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мазкур муаммоли масалаларни қонунан ҳал этилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.