Самарқанд вилояти Электр таъминотидаги узилишлар сабаби ўрганилди

    Лола Егорова Самарқанд шаҳридаги Зиёлилар кўчасида яшайди. У кейинги пайтда мунтазам электр энергияси таъминотидаги узилишлардан чарчайди ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига тўғридан тўғри мурожаат қилади. Ариза Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ва Самарқанд шаҳар электр энергия таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ўрганилди. Аниқланишича, қиш мавсумида аҳолининг энергия ва иссиқлиқ манбаига бўлган талаблари ортганлиги боис, энергия узатувчи трансформаторлар ортиқча кучланиш билан ишлаётганлиги натижасида бу ҳудудда муаммо юзага келган ва зудлик билан ҳал этилган. Самарқанд шаҳар электр узатиш тармоқлари корхонаси раҳбарияти томонидан йўлланган хатда, қиш мавсумида айрим жойларда бундай ҳолатлар аҳён-аҳёнда учраб туриши ва тезкорлик билан бартараф этилиши қайд этилган.