Самарқанд вилояти ЯНГИ ТЕЛЕВИЗОРНИНГ НОСОЗЛИГИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Самарқанд туманида истиқомат қилувчи Д.Маннонов замонавий телевизорга эга бўлишни анчадан бери орзу қиларди. Етарли маблағ тўплагач, уни харид қилиш мақсадида Самарқанд шаҳри ҳудудидаги “Мармар” бозорига келди ва бу ердан оз эмас, кўп эмас 3миллион 200 минг  сўмга “АРТЕЛЬ” русумли телевизор харид қилди. Уни ҳамма қоидалари билан хонадонига ўрнатди. Энди ниятимга етдим, деб хурсанд бўлганида, икки кун ўтар ўтмас, ойнаи жаҳоннинг носозлиги маълум бўлди. Зудлик билан дўкон эгасига учради ва вазиятни маълум қилди. Афсуски, чучварани хом санаган экан. Дўкондагилар уни эшитишни ҳам исташмади. Шундан сўнг у Республика Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаат қилади. Мазкур шикоят тегишлилиги бўйича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ўрганилиб чиқилди. Дўкон ва унинг ходимларига  Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”си Қонун талаблари шарҳлаб берилди. Шундан сўнг дўкон эгаси ўз хатосини тан олди ва истеъмолчи ҳуқуқи тикланди