Самарқанд вилояти. Ҳақиқий қарздорлик 95 324 сўм экан

    Иштихон тумани, Чиёқ маҳалласи, Мевели қишлоғида яшовчи фуқаро Ўткир Исоқулов электр таъминоти ходимларига қилган 700 000 сўм тўловига қарамай, 2 кундан сўнг туман мажбурий ижро бюроси ходимлари келиб 1 100 000 сўм миқдорида қарздорлик мавжудлигини айтишганидан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ишонч телефонига қилган мурожаати Иштихон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчи томонидан электр энергияси учун амалга оширилган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинганида 2017 йил ноябрь ҳолатига ҳақиқий қарздорлик 95 324,14 сўм эканлиги аниқланди ва 1 004 675,86 сўм нореал қарздорлик истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.