Самарқанд вилояти. Ҳақ бўлсангиз ютасиз

Пулингиз камроқ, лекин рўзғорга қуруқ чой керак. Шунда  сотувчига 2000 сўмлик чой харид қилмоқчи эканлигингизни  айтдингиз. У эса  бунча пулга чой бермаслигини маълум қилади, яна беписандлик билан.  Бу вазиятда дилингиз хуфтон бўлиши аниқ. Шунда нима қилардингиз? Хижолат бўлиб бунинг устига, кайфиятсиз йўлингизда давом этасизми? Самарқандлик Вера Бакаева эса бунинг қонуний  чорасини топди. Сиёб деҳқон бозорида юз берган бу нохуш ҳолат бўйича, Республика Бош Прокуратурасининг “Ишонч” телефонига мурожаат қилди.   Ариза тегишлилиги бўйича, Самарқанд вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига юборилди. Ва мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Натижа нима бўлди дерсиз?  Сотувчи ўз хатосини тан олди ва истеъмолчи ҳуқуқи тикланди. Шунингдек, бирлашма мутахассислари томонидан савдо мажмуаси ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан тушунтиришлар берилди.