Самарқанд вилояти. Ҳуқуқини билган ютқазмайди

Самарқанд шаҳар  Андижоний маҳалласида яшовчи  К.Абдуллаева  “Ипак йўли” савдо мажмуасида жойлашган 236-сонли дўкондан ўзига пойабзал сотиб олади. Уйга бориб уни кийиб кўрса, мазкур  оёқ кийими ўлчами  бирмунча катталиги маълум бўлади. Истеъмолчи дўконга келганида савдо ходими бундай туфли қолмаганлигини айтиб, пулини  ҳам қайтариб бермайди. беради. Ўз ҳуқуқини яхши билган К.Абдуллаева истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Самарқанд шаҳар жамиятига амалий кўмак сўраб мурожаат қилади. Мазкур ариза жамият ходимлари томонидан ўрганилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13,14,15,16,17,18-моддалари ҳақида дўкон ходимларига  тушунтириш ишлари олиб борилади. Натижада, сотувчи ўз хатосини тушуниб етди ва истеъмолчига  туфлига тўланган пули қайтарилишига эришилди.