Самарқанд вилояти. 1 466 288 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Нарпай тумани Хўжа Корзон МФЙ, Ражабали қишлоғи, 46-уйда яшовчи фуқаро Алишер Юлдашев туман  газ таъминоти томонидан белгиланган 1 466 288 сўм миқдоридаги қарздорликдан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Нарпай туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакиллари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди: истеъмолчининг ҳисоб рақами коди шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Хуррам Олимов билан алмашиб қолганлиги аниқланган.  А.Юлдашевга тегишли ҳисоб рақам текширилганда, табиий газ истеъмоли бўйича қарздорлик йўқлиги маълум бўлди. Нореал деб топилган бир миллион тўрт юз олтмиш олти минг икки юз саксон саккиз сўм истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб – китоб қилиб берилди.