Самарқанд вилояти 3 500 000 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

        Самарқанд шаҳри  Ялангтўш Баҳодир кўчасида яшовчи  О. Вафоев “Марказгазтаъминот” УК Самарқанд шаҳар филиали томонидан фойдаланилган табиий газ учун уч миллион беш юз минг сўм нореал қарздорлик қўйилганлигидан норози бўлиб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Самарқанд шаҳар жамиятига арз қилади. Мазкур ариза жамият мутахассислари ва  шаҳар газ таъминоти идораси ходимлари ҳамкорлигида ўрганилиб, мижознинг тўловлари тўлиқ қайта-ҳисоб китоб қилинади ва ўрганишлар О.Вафоевнинг  шаҳар газ таъминоти идорасидан қарзи йўқлигини кўрсатди.