Самарқанд Телефон экрани таъмирлаб берилди

     

    Самарқанд шаҳри Тараққиёт кўчасида яшовчи Максим Хамзиевнинг уяли алоқа воситаси  бузилиб қолади. Шунда у телефонини Самарқанд шаҳридаги “Iphone studio” устахонасида таъмирлаш учун қолдиради.Телефонини қайтариб олгач, экрани ишламай қолади. Ҳуқуқи бузилган М.Хамзиев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ишонч телефонига  қўнғироқ қилади. Ариза ҳудудийлиги жиҳатдан федерациянинг Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан ўрганилади ва истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқади. Устахона маъмуриятига жамият масъуллари Ўзбекистон Республикаси  “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун юзасидан тушунтиришлар олиб боргач, улар хатосини тушунди ва аризачининг телефони экрани бепул таъмирлаб берди.