Самарқанд электр Электр кучланишдан етказилган зарар қопланди

Йилнинг куз қиш мавсумида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида мураккаб вазиятлар кўп кузатилади. Самарқанд шаҳрининг Сартепа массивида яшовчи Шаҳноза Ҳодиева трансформаторда кучланиш ортиб кетганлиги оқибатида хонадонидаги электр ускуналар куйганлиги ҳақида Республика Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига қўнғироқ қилган. Мурожаат тегишлилиги бўйича ИҲҲҚЖФсининг Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Электр таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган баъзи камчиликлар ва истеъмолчига етказилган зарар бартараф этилди.Шаҳноза Ҳодиева миннатдорчилик хатида электр таъминоти корхонасига бошқа даъвоси йўқлигини таъкидлаган