САМИМИЯТГА ЙЎҒРИЛГАН ТАШРИФ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбарияти Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида  Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам бўлишди. Ташриф давомида федерация раҳбарияти масканда тарбияланаётган болалар билан дилдан суҳбат қуриб, келажагимиз ворислари бўлган ёшларнинг баркамол шахслар бўлиб улғайишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Учрашув давомида болажонлар қалбига янада илиқлик улашиш мақсадида бадиий ва илмий адабиётлардан иборат китоблар жамланмаси тақдим этилди. Мурғак қалблар тафаккур оламини бойитишда беқиёс аҳамиятга эга бўлган бу ҳадя эртамиз эгалари қалбида ватанга муҳаббат, она халқга садоқат туйғуларини қарор топтиришда дастурул амал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан она ватан, тинчлик мавзусидаги айтилган жарангдор шеърлардан диллар жунбушга келди.