Сирдарё вилояти. Ўн миллионлик қарздорлик асоссиз эканлиги маълум бўлди

“Ўздавэнерго” давлат  акционерлик компанияси Сирдарё вилоят бошқармаси Гулистон ШЭТК бўлими томонидан  Гулистон шаҳар “Маънавият” МФЙ Мирзоев кўчаси 39-уйда яшовчи истеъмолчи Ойбек Маманбоевга нисбатан истеъмол қилинган электр энергияси учун   10 000 000 сўм қарздорлик кўрсатилиб, мажбурий тартибда ундирилиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси Гулистон шаҳар бўлимига тақдимнома киритилган.

МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари истеъмолчи хонадонига келиб юзага келган қарзи юзасидан тўловини амалга оширишини талаб қилганидан, хонадон эгаси хайратдан лол қолган.

Истеъмолчи О.Маманбаев юзага келган ҳолатларда истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилиши мавжудлиги муносабати билан Гулистон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатига биноан жамият ходимлари томонидан тезкор ҳолатда олиб борилган ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида Гулистон ШЭТК назоратчилари томонидан истеъмолчи О.Маманбаевга тегишли бўлмаган хонадонда истеъмол қилинган электро энергия учун 2011 йилдан юзага келган боқимандалик қарздорлигини асоссиз равишда бошқа шахсга тегишли хонадоннинг қарздорлиги истеъмолчи О.Маманбоев зиммасига юклаш юзасидан ҳужжат сохтакорлик ҳолатлари аниқланди ва далилий ҳужжатлар асосида корхона базасидан ушбу қарздорликни истеъмолчининг рўйхатидан чиқарилишига эришилди.

Гулистон шаҳар  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи О.Маманбаевнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини бузилишига сабабчи бўлган шахслар, Гулистон ШЭТК назоратчиларининг содир этган ҳужжатларни сохталаштириш бўйича хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришлик юзасидан тегишли давлат назорат идораларига тақдимнома берилди.