СИФАТСИЗ ДУХОВКА “МОЖАРОСИ”

2018 йил 5 март куни Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Тошрабод” маҳалласида яшовчи фуқаро Нилуфар Рўзиеванинг ҳудудий бирлашма “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаро мурожаатида Навоий шаҳридаги марказий буюм бозоридаги савдо дўконидан 500 минг (беш юз минг) сўмга духовка сотиб олгангани, уни уйига олиб келганида ишламаётганини ва дўконга бориб сотувчига духовкани ишламаётганини айтганида сотувчи духовкани олиб қолиб, бир ҳафтадан кейин хабар олишини, фуқаро бир ҳафтадан сўнг борганида эса яна турли баҳоналар билан фуқарони сарсон саргардон қилаётганлигидан норозилигини билдириб амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва мутахассислар томонидан дўкон сотувчисига қонуний тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада муаммо бартараф этилиб, фуқарога 500 минг сўм пули қайтариб  берилди.