СИФАТСИЗ ТЕРМОСНИНГ ПУЛИ ҚАЙТАРИБ ОЛИНДИ

Ромитан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2018 йил 31 январъ куни жамиятнинг ишонч телефони орқали Бухоро шаҳри Роҳат кўчаси яшовчи фуқаро Суҳробжон Муҳаммедовдан шикоят ариза келиб тушган. Истеъмолчи ўз аризасида Ромитан тумани, “Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 150 минг (бир юз эллик минг) сўмга термос ҳарид қилган. Аммо кейинчалик термос сифатсиз бўлиб чиқади. Фуқаро Муҳаммедов Суҳроб сотувчидан тўланган суммани қайтаришини талаб қилган ва рад жавобини олган. Шундан сўнг Ромитан туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари шикоят аризаси юзасидан аниқлик ўрганиши ишларлари олиб борилди. Натижада томонидан чиндан ҳам истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги аниқланди. Жамият ходимлари томонидан тадбиркорга тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг термосга тўланган 150 минг сўм пул истеъмолчига қайтариб берилишига эришилди.