Солиқ идорасига мурожаат қилиш ўринли

Савол:

— Яқинда   пойтахтимиздаги “Абу саҳий” савдо мажумасидан “SAMSUNG” чангютгични  сотиб олгандим. Фойдаланиш  жараёнида унинг носозлиги маълум  бўлиб қолди. Чунончи,   чангютгич ўзидан  нохуш хид тарқата бошлади, ишлаганда қаттиқ  шовқин чиқарди. Кафолат муддати тугамасдан  унинг бу ҳолатга келиб қолганидан таажжубга тушиб, дўконга йўл олдим. Аммо мен товар харид қилган дўконда  бошқа сотувчилар кийим-бош сотаётган экан. Бундай  ҳолатда мен нима қилишим керак? 

Дилдора Тўлаганова,

Тошкент  шаҳри.


 Жавоб:

—  Аслида ҳар бир харидор бирон бир товар сотиб олганида  дўкондаёқ унинг сифатини,  бутлигини, унга тааллуқли ҳужжатларнинг  мавжудлигини, нархи  Билан танишиб сўнг уни сотиб олиши керак. Шу билан бирга, касса чеки ва кафолат муддати ёзилган  талонни олишни ҳам ёддан чиқармаслиги лозим. Бу  ҳолатда сиз чангютгич ишлаб чиқарган фирманинг  сервис хизмати кўрсатувчи шохобчасига мурожаат қилиб, уни  кафолат муддати давомида бепул таъмирлатиб олиш ҳуқуқига  эгасиз. Мабодо  сервис хизмати томонидан чангютгичда ишлаб чиқаришдаги нуқсони  аниқланса,  шохобча томонидан бу ҳақда хулоса  берилади ва уни сиз дўкондан  сифатлисига алмаштириб олишингиз мумкин. Саволингизга келадиган  бўлсак,  бу ҳолатда  сиз ушбу бозор ҳудудида жойлашган Давлат солиқ  қўмитасига мурожаат қилиб, бу масалани ҳал қилишда  ёрдам сўрашингиз керак бўлади.

Ҳуқуқий ҳимоя бўлим бошлиғи

Н. Мухамедов