СОТУВЧИГА ҚОНУНИЙ ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

Бувайда тумани “Жалоир” МФЙ “Жалоир” қишлоғида яшовчи фуқаро М.Шодиева туман буюм бозоридан ўзи учун кўйлак сотиб олган, орадан маълум вақт ўтгандан сўнг сотиб олган кийими сифатсиз эканлини билиб, у сотувчидан кийимни сифатлисига алмаштириш ёки тўлаган пулларини қайтариб беришини сўраган. Сотувчи истеъмолчининиг қонунуний талабларини бажармаган. Ушбу ҳолатда истеъмолчи бузилган хуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Фуқаро мурожаати амалдаги қонунларга асосан мутахассислар томонидан ўрганилганда, хақиқатда истеъмолчи ўзи учун 240 минг сўмга олган кийими нуқсонли эканлиги маълум бўлди.

Юқоридаги холатдан келиб чиқиб сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда амалдаги бошқа қонунлар асосида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг сотувчи ўз хоҳиши билан истеъмолчининг талабини инобатга олиб, маҳсулотни бошқасига алмаштириб берди.

ЯНА ШУНДАЙ ҲОЛАТ

Бувайда тумани “Жийдали” қишлоғида яшовчи фуқаро С.Аҳмедова туман буюм бозоридан фарзанди учун қиймати 85 минг сўмлик оёқ кийими сотиб олган. Уйига бориб ботинкани фарзандига кийдирганида, маҳсулотнинг сифатсизлиги маълум бўлади. Шундан кейин истеъмолчи дўконга бориб сотувчидан ботинкани сифатлисига алмаштиришини ёки тўлаган пулларини қайтариб беришини сўрайди. Сотувчи эса истеъмолчига дўкон пештахтасидаги “Сотилган товарлар қайтариб олинмайди!” деган ёзувни кўрсатади. Ушбу ҳолатда истеъмолчи бузилган хуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, туман истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Фуқаро мурожаати амалдаги қонунлар асосида мутахассислар томонидан ўрганилиб, сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари тушунтирилгандан сўнг, ўз хохиши билан истеъмолчига товар учун тўлаган пулини қайтариб берди.