“Стандарт ва сифат” кўрсатувида болалар оёқ кийимлари

“Ўзбекистон” телеканалининг “Стандарт  ва сифат” кўрсатувининг навбатдаги сони болалар оёқ кийимига бағишланди. Унда соҳа мутахассислари иштирок этиб, болалар пойабзалини стандарт талабаларига мувофиқ равишда ишлаб чиқариш, уларни лаборатория кўригидан ўтказиш жараёнлари ҳақида лавҳа берилди. Сифатсиз пойабзалларнинг кичкинтойларнинг соғлигига етказадиган зарари ҳақида тиббиёт ходимлари томонидан тегишли тавсиялар берилди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан  болаларга бежирим ва қулай  спорт машғулотлари учун, ўқиш ва байрам тадбирлари,  турли  мавсумлар учун харид қилинадиган оёқ кийимларга қўйиладиган талаблар, уларни танлаш ва харид қилишга қўйиладиган талаблар, сифатсиз бўлганда уларни алмаштириш  тартиб-қоидалари ҳақида ҳам телетомошабинларга тушунчалар бериб ўтилди.