Сурхондарё вилояти. Бир ойда ечилмаган муаммога, бир кунда ечим топилди

Термиз тумани “Кокилдор ота” маҳалласида яшовчи Раъно Рахимова шу йилнинг 1 ноябрь куни Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Раъно Раҳимованинг мурожаатида баён этилишича, бир ой аввал Термиз марказий бозори ҳудудидаги савдо дўконидан 600 минг сўмга харид қилган қўл телефони носоз чиққан. Эртаси куни сотувчига олиб бориб, алмаштириб беришини ёки пулини қайтаришни сўраганида сотувчи эрта келинг, индин келинг деб бир ойдан бери алдаб келган. Ҳудудий бирлашма мутахассислари ушбу муаммони жойида ўрганиб, сотувчи ва харидорни ўзаро юзлаштирган ҳолда тушунтириш ишларини олиб боришди. Натижада ариза муаллифига носоз қўл телефони ўрнига сифатлиси олиб берилди.