Сурхондарё вилояти ИККИ ЙИЛГА ЧЎЗИЛГАН МУАММО, ИККИ КУНГА ҚОЛМАЙ ЕЧИМ ТОПДИ

Термиз шаҳри “Наврўз” маҳалласи Б. Хўшбоқов кўчаси 44-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Қодир Бердиқулов Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Истеъмолчи билан суҳбат жараёнида маълум бўлдики, бундан қарйиб 2 йил аввал бозордан костюм-шим харид қилган ва уни қисқартириш учун буюм бозори ҳудудида жойлашган тикувчилик цехида ишловчи Абдуғани исмли тикувчига берган. Аммо, тикувчининг хатоси билан костюм-шим яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шундан сўнг, тикувчи тез кунда фуқарога кўрилган зарарни қоплаб беришини ваъда бергану, бироқ орадан 2 йил вақт ўтаса-да, сўзининг устидан чиқмаган. Фуқаронинг аризаси юзасидан Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш ва ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиши эвазига тикувчига ҳар бир мижоз яъни, истеъмолчи олдидаги бурч ва мажбуриятлари ҳамда қонунчилигимизда белгиланган тартиб тамойиллар тушунтирилди. Натижада фуқаро Қодир Бердиқуловга унинг талабига кўра 560 000  сўмлик костюм-шим олиб берилди.