Сурхондарё вилояти. Инсонлар саломатлигини ўйлаш, энг муҳим вазифа

Қумқўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан  ҳамкорликда ишлаб чиқилган режага асосан тумандаги “Дўстлик обод файз” нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда цех ишчи ходимларига “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Мазкур қонуннинг 1-моддасида белгилаб берилганидек, ушбу Қонун аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. Шундай экан, ҳар бир ишлаб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотининг ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат, табиий ёхуд, табиийга айнан ўхшаш биологик фаол моддаларнинг концентратлари, бир сўз билан айтганда одамлар ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган мезонларни билиши ва унга оғишмай амал қилиши шартлиги ҳақида туман жамияти раиси О. Чориев йиғилиш иштирокчиларига тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, цех ишчилари томонидан фаолиятларига оид берилган саволларга мутахассислар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоблар қайтаришди.