Сурхондарё вилояти ИСТЕЪМОЛЧИГА ҚАРЗИ ЙЎҚЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли ишонч телефонига Денов тумани “Нурлиманзил” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ф. Азимова электр энергиясидан 600 минг сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат асосида Денов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда маълум бўлдики, фуқаронинг тўловлари ПК электр ҳисоб дастурига киритилмаган. Натижада юқоридаги қарздорлик келиб чиққан. Аслида эса истеъмолчидаги тўлов ҳужжатлари электр ҳисоблагич билан солиштирганда унинг электр энергиясидан қарздор эмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда жамият мутахассислари,  ҳамда туман электр таъминоти корхонаси масъуллари иштирокида далолатнома тузилиб имзоланди ва истеъмолчига қарзи йўқлиги маълум қилинди