Сурхондарё вилояти. Истеъмолчиларнинг манфаатини кўзлаб

    Шўрчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тумандаги “Шўрчи Шафоат инвест” хусусий корхонасида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган йўналишнинг 3-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг мазмун-моҳиятини ишлаб чиқарувчилар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.                             

    Йиғилишни Шўрчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси С. Саломов очиб, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланиши ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурийлиги, озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналар озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкинлигини гапириб ўтди.

    Шундан сўнг, сўзга туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ж. Бўриев чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кераклигини айтиб ўтди.

    Тадбир сўнгида “Шўрчи Шафоат инвест” хусусий корхонаси раҳбари Ш. Шапахатов келажакда маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг сифатини ошириш, фаолиятини янада ривожлантиришни мақсад қилганлигини билдирди