Сурхондарё вилояти. Истеъмолчининг кўнгли тўлди

Термиз шаҳри “Маърифат” маҳалласи Чўлпон кўчаси 34-уйда истиқомат қилувчи К. Мирзаев Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Истеъмолчини шикоят қилишга мажбур қилган нарса шундаки, у хонадонига “Аkfa” эшик ромлари ўрнатиш учун 8-март кўчасида жойлашган устахона билан оғзаки шартнома тузган. Келишувга кўра, хонадон эгасининг талаби асосида ишлар бажарилган бўлса-да, аммо қўл учида сифатсиз бажарилган эшиклар истеъмолчига маъқул келмаган. Бунга жавобан иш бажарувчи тез кунда камчиликларни бартараф этишини билдирган. Бироқ, орадан бир ой вақт ўтишига қарамай ҳамон ишни пайсалга солишдан нари ўтилмаган.

Термиз шаҳар жамияти томонидан буюртмачи ва ижрочи ўртасида олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида К. Мирзаев хонадонига эшик ва ромлар ўрнатишда йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилди ва бундан истеъмолчи миннатдор бўлди.