Сурхондарё вилояти. Истеъмолчини чув туширмоқчи эди, аммо…

Олтинсой тумани “Хўжасоат” СИУ, “Узумзор” маҳалласида истиқомат қилувчи Ибрагим Қаршиев Денов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди.

Истеъмолчининг мурожаатида келтирилишича, Денов туманидаги дўкондан 235 минг сўмга электр ҳисоблагичи харид қилган. Аммо, ўрнатишдан аввал қиёслаш кўригидан ўтказиш учун олиб борилганда мутахассислар ушбу электр ҳисоблагич меъёр талабларига жавоб бермаслигини айтишган. Истеъмолчи бу ҳақда сотувчига учрашганда ундан ижобий жавоб ололмаган. Масала Денов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари  томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар  истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди. Шу сабабли  сотувчи И.Қаршиевга ҳисоблагичини сифатлисига алмаштириб беришга мажбур бўлди.  Бир сўз билан айтганда истеъмолчини чув тушурмоқчи бўлган харидор нотўғри йўл тутганини англаб етди.