Сурхондарё вилояти. Истеъмолчи миннатдор бўлди

Термиз шаҳри “Мажнунтол” маҳалласи Фурқат кўчаси 83-уйда  истиқомат қилувчи Дилноза Нормуродова куни кеча Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Истеъмолчи билан ўтказилган суҳбат асносида маълум бўлдики, Термиз буюм бозоридаги савдо дўконидан 2 миллион 380 минг сўмга харид қилинган “Artel” телевизори носоз чиққан. Истеъмолчи бу ҳақда сотувчига мурожаат қилиб,  уни сифатолисига алмаштириб беришни сўраганда рад жавобини олган. Ушбу масалага ҳудудий бирлашма мутахассисларининг кўмаги билан харидорга янги телвизор олиб берилди. Бундан истеъмолчи хурсанд бўлган ҳолда миннатдорчилик хати ёзиб берди.