Сурхондарё вилояти “ИШОНЧ” ТЕЛЕФОНИГА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛГАН ФУҚАРОГА, ИШОНЧЛИ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Сариосиё тумани “Нилу” маҳалласи “Нилу” қишлоғида яшовчи Абдуносир Кибриев  ўтган йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган. Фуқаро ўз мурожаатида бир неча марта туман газ таъминоти корхонасига газ балон сўраб қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётганлигидан норозилик билдирган эди. Ушбу масала Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Туман газ таъминоти ходимларига учрашган ҳолда фуқарога бир дона газ балон тўлдирилган ҳолда етказиб берилди.