Сурхондарё вилояти. Муаммога ижобий ечим топилди

Шеробод тумани, “Ғуржак-1” маҳалласида яшовчи  Зоир Турдиев туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожат қилди. Унда келтирилишича, Шеробод тумани деҳқон бозори ёнидаги савдо мажмуасидан 390 минг сўмга харид қилган электр печи носоз чиққан. Эртаси куни алмаштириб беришини сўраб сотувчига учрашганида харидорга рад жавоби берилган. Ушбу масала туман жамияти мутахассисларининг кўмаги билан ижобий ечим топди. Яъни, истеъмолчининг талабига кўра сотувчидан сифатли  электр печи олиб берилишига эришилди.