Сурхондарё вилояти. ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА…

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш деб номланган йўналишининг 3-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моҳиятини ишлаб чиқарувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ва туман, шаҳар жамиятлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Бойсун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги “ЯТТ Жўрақулов Зокир”га қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ўтказилди.

Ушбу тарғибот учрашуви асносида туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси А.Очилов, туман ДСЭНМ мутахассиси Р.Жўраевларлар иштирок этиб, юқоридаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида цех раҳбари ҳамда ишчи ходимларга батафсил маълумот беришди.