Сурхондарё вилояти ОЙЛАБ КУТИЛГАН МЕБЕЛЬ ИСТЕЪМОЛЧИ ҚЎЛИГА ТЕГДИ

Термиз шаҳри 5-кичик даҳа 30 уй 34 хонадонда яшовчи фуқаро Шералиева Шаҳодат Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Унда келтирилишича,  ушбу фуқаро келин тушириш арафасида мебель дўконидан 4 миллион сўмга келишиб  пулни олдиндан тўлаб мебелга буюртма қилган. Аммо, орадан бир неча ой ўтса-да, буюртма берган маҳсулоти  уйига келавермаган.

Ҳудудий бирлашма мутахассисларининг саъй-ҳаракати эвазига истеъмолчининг талаби қондирилиб, унга 4 миллион сўмга яқин мебель ва жиҳозлар савдо дўконидан олиб берилди.