Сурхондарё вилояти. ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ҚОНУНЛАР УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан  тумандаги “Зайниддин Омад” хусусий корхонасида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган йўналишнинг 3-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг мазмун-моҳиятини ишлаб чиқарувчилар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.                             

Йиғилишни Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси М.Зарипова очиб, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланиши ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурийлиги, озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналар озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкинлигини гапириб ўтди.

Шундан сўнг сўзга жамиятнинг ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси  О.Тошбалов  чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва худудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кераклигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида “Зайниддин Омад” хусусий корхонаси раҳбари Б.Примов   корхонасига қарашли нон цехида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни  йўлга қўйганлиги, келажакда фаолиятини янада ривожлантиришни мақсад қилганлигини билдирди.