Сурхондарё вилояти. Тўловни ўз вақтида амалга оширган қарздор

Музработ тумани, “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Олим Юсупов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Истеъмолчининг билдиришича туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан унга нисбатан асоссиз қарздорлик чиқарилган.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари электр таъминоти корхонаси  ходимлари билан ҳамкорликда истеъмолчининг тўлов ҳужжатлари ўрганиб чиқилганда, қарздорлик нореал тарзда чиқарилгани маълум бўлди. Шундан сўнг, туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчи О.Юсуповга электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома  берилди.