Сурхондарё вилояти. Фаолият таҳлил этилди

2017 йилнинг 9 ойи давомида Сурхондарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига жами 677 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу ариза ва барча мурожаатларнинг 97,5% ижобий ҳал этилиши натижасида жами 83 374 600  сўм моддий зарарлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.

Шунингдек, суд органлари орқали 3 та ҳолатда 2 944 200 сўм моддий зарарлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.

Юқоридаги ариза ва шикоятларнинг 3,8 % коммунал хўжалик соҳасига, 23,2% савдо соҳасига, 2,5% соғликни сақлаш соҳасига, 32,2% табиий газ таъминоти соҳасига, 4,9% сув таъминоти соҳасига, 1,0% алоқа соҳасига, 3,2% транспорт соҳасига, 14,9% электр таъминоти соҳасига ҳамда 14,2% бошқа соҳаларга тўғри келади.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари асосида “Юксак истеъмол маданияти сари”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонун устуворлиги” ва бошқа турли хилдаги мавзуларда жами 85 та ўкув семинарлари ҳамда 841 та давра суҳбатлари ўтказилди.

“Биз барчамиз истеъмолчимиз”, “Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида” мавзуларида ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини истеъмолчиларга етказиш мақсадида жойлардаги радио эшиттириш марказлари ҳамда деҳқон озиқ-овқат, буюм бозорлари ва супер маркетларнинг радио узелларида жами 113 та радио эшиттиришларда иштирок этилди, 12 маротаба телевидение орқали кўрсатувлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари томонидан қилинган ишлар юзасидан 42 маротаба марказий Республика газетасида ва 95 маротаба маҳаллий газеталарда мақолалар чоп этилиб,
35 маротаба Федерация сайтида, 40 маротаба Бирлашма сайтида, 48 маротаба Ижтимоий тармоқларга мақолалар берилди.

“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига истеъмолчилардан жами 281 та мурожаатлар қабул қилинди. Мазкур мурожаатларнинг 158 тасига қонун талаблари юзасидан тушунтириш ва таклифлар берилди.

Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жойларда аҳоли (фуқаролар) билан ўтказилган 683 та мулоқотларда уй жой коммунал, савдо, соғлиқни сақлаш, алоқа,  транспорт, сервис хизмати кўрсатиш,  таълим соҳаси ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлар келиб тушди, мулоқотнинг 347 тасига тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилди ва қолган 336 та мулоқот жойида бартараф этилишига эришилди.