Сурхондарё вилояти ФУҚАРО ГАЗ БАЛОНЛИ БЎЛДИ

Халқимизда “Қиш ғамини ёзда е” деган ибратли нақл бор. Бу бежизга айтилмаган. Қишга тайёргарлик ишларини эрта бошлаган кишининг  совуқ кунларда ҳаловати бузилмайди. Аммо, айрим ҳолларда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, Сиз қанча ҳаракат қилманг ўзингизга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишингиз ортга сурилаверади. Музработ тумани “Яккатол” маҳалласида истиқомат қилувчи Одил Хурсандов ҳам анча аввал газ балон олиш мақсадида барча ҳужжатларини туман газ таъминоти корхонасига тақдим қилган эди. Бироқ, муроди ҳосил бўлавермагач куни кеча Музработ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Истеъмолчининг бу қонуний талабини ўрганиш жараёнида жамият мутахассисларининг сайъ-ҳаракатлари билан Одил Хурсандовга туман газ таъминоти корхонасидан янги газ балон олиб берилди.