Сурхондарё вилояти ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИГА ҚИЛИНГАН МУРОЖААТГА, ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Музработ тумани “Боғиэрам” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Жовли Райимов туман халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Фуқаронинг баён этишича, туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида жойлашган ЯТТ Панжиев Алижондан  300 минг сўмга электр ҳисоблагич харид қилган. Аммо, ушбу ҳисоблагичдан кўнгли тўлмаганидан сўнг, сотувчига қайтариб олиб борган ва бошқасига алмаштириб беришини сўраган. Бироқ, сотувчи рад жавобини берган. Ушбу мурожаат Музработ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига йўналтирилгач, жамият мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқди. Натижада, электр ҳисоблагич тадбиркорга қайтарилиб, фуқаронинг 300 минг сўм пули ундириб берилди.