Сурхондарё вилояти ЭНДИ ФУҚАРО ЗАНГОРИ ОЛОВДАН ФОЙДАЛАНАДИГАН БЎЛДИ

    Қумқўрғон тумани, “Мунчоқтепа” маҳалласи 86-уйда истиқомат қилувчи  Ҳ. Абдусатторов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган. Мазкур мурожаатда хонадони учун суюлтирилган газ балони ололмаётганлиги билдирилган. Ушбу ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ўрганиш ишларини олиб боришди. Қувонарлиси шундаки, истеъмолчининг мурожаати ижобий ечим топди. Яъни, Ҳ.Абдусатторовга суюлтирилган газ балони олиб берилишига эришилди.